» » Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди

Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ–4633-сон “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, пахта хомашёсининг минимал нархларини эълон қилиб бориш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич нархи Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши қайд этилган.

Жорий йилнинг 23 октябрь ҳолатига Нью-Йорк товар биржаси январь-октябрь ойларида 1 тонна пахта толасининг (Strict Low Middling) ўртача фьючерс котировкалари АҚШнинг (Гальвестон, Хьюстон, (Техас штати), Мемфис (Теннеси штати), Янги Орлеан (Луизиана штати)) портларига етказиб бериш шарти билан 1375,7 АҚШ долларини ташкил этди.

Жаҳон бозорида шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва фермер хўжаликларининг, юқорида қайд этилган қарорга мувофиқ масъул этиб белгиланган вазирлик ва идораларнинг таклифларини, шунингдек, пахта хомашёсини қайта ишлаш, логистика ва бошқа тааллуқли харажатларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хомашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 4522,5 минг сўмни ташкил этганлигини эълон қилади.

Ушбу минимал нархдан келиб чиққан ҳолда, пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида бошқа юқори ёки паст навли ва синфли пахта хомашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР