Veolia Energy Tashkent: иситиш учун қайта ҳисоблаш автоматик равишда амалга оширилади, тошкентликлар инспекторни чақириб, далолатнома тузишлари шарт эмас

Veolia Energy Tashkent: иситиш учун қайта ҳисоблаш автоматик равишда амалга оширилади, тошкентликлар инспекторни чақириб, далолатнома тузишлари шарт эмас

Veolia Energy Tashkent компанияси ўтган аномал совуқ об-ҳаво пайтида сифатсиз иситиш учун қайта ҳисоблаш қандай амалга оширилишини тушунтирган. Буни компаниянинг ўзи амалга оширади, аҳоли инспекторни чақириши ва далолатнома тузиши шарт эмас.  

“Ҳурматли тошкентликлар, агар сиз иссиқлик ишлаб чиқарувчи ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ҳарорат жадвалига риоя қилмаслик сабабли иссиқлик таъминотида узилишларга дуч келган бўлсангиз, қайта ҳисоблашни Veolia Energy Tashkent мутахассислари мустақил равишда амалга оширадилар”, -дея маълум қилмоқда компания.

Бу дегани:

  • аҳолига инспекторни чақириш ва иссиқлик энергиясининг йўқлиги ёки сифатсиз иссиқлик энергиясини етказиб берилгани тўғрисида далолатнома тузиш керак эмас;

  • далолатнома Veolia Energy Tashkentнинг туман иситиш бошқармаси томонидан диспетчер маълумотлари асосида тузилади. Veolia Energy Tashkent иссиқлик энергияси кўрсаткичларининг стандартларга жавоб бериши тўхтагани ҳақидаги маълумотларга эга.

Қайта ҳисоблаш иссиқлик етарли бўлмаган бутун даври учун амалга оширилади.

"Агар Veolia Energy Tashkent уйнинг подвалигача сифатли иссиқлик етказиб беришни таъминлаган бўлса, иситиш ёки иссиқ сув билан боғлиқ муаммолар ички инфратузилма билан боғлиқ бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмаслигини ҳисобга олишингизни сўраймиз”, - дея маълум қилмоқда компания.

Аҳоли Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминотининг туман бўлимларида қайта ҳисоблаш далолатномаси билан танишиши мумкин. Биллинг тизимини созлаш бўйича иш тугагандан сўнг, қайта ҳисоблашни шахсий ҳисобда ҳам кўриш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамизки, марказлаштирилган тизимга уланган квартираларда иссиқ сувнинг ҳарорати 50-75 даража атрофида бўлиши керак.

Иссиқ сув ҳароратининг рухсат этилган оғиши:

  • кечаси (соат 0:00 дан 05:00 гача) - 5 даражагача;

  • кундузи (соат 05: 00 дан 00: 00 гача) - 3 даражагача.

    Агар иссиқ сув юқоридаги талабларга жавоб бермаса, у ҳолда тўлов ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифига мувофиқ амалга оширилади.