Навоийда шамол электр станцияси қурилади – Президент қарори

Улашиш:

«Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–4933-сон, 22.12.2020 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Ҳукумат номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar» (БАА) компанияси (Инвестор) ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Shamol Zarafshan Energy» хорижий корхонаси (Лойиҳа компанияси) ўртасида Инвестиция шартномаси тасдиқланади.

Қарор билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

Шунга кўра, Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун хорижий валютада деноминацияланган қатъий тариф ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 мартда Инвестор билан Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини (ШЭС) лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича битим имзоланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.