3 ёшли қизини айиқлар қафасига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

3 ёшли қизини айиқлар қафасига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент ҳайвонот боғида бугун, 28 январь куни ёш аёл кўпчиликнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ вольерига ташлаб юборгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди, дейилади хабарда.