Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Улашиш:

Самарқандда эркак одамлар олдида хотини ва унинг ўйнашини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида аввал хабар берган эдик. Мазкур ҳолат акс этган видео куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Хабарларга кўра, 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотинининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач, уларни кузатган. Улар Самарқанддаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказига кирганда рашкчи эр уларни ҳамманинг кўз ўнггида пичоқлаб ташлаган. Натижада жабрланувчилар кўп қон йўқотиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан 2020 йил 20 ноябрь куни Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а, г” банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Гумонланувчи M.A. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда ушбу жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.