Самарқанддаги савдо марказида хотини ва унинг хушторини ўлдирган эркак қотиллик сабабини айтди

Улашиш:

Бир муддат авал Самарқанддаги савдо марказларидан бирида аёл ва унинг ёнида бўлган эркак одамлар кўз ўнгида пичоқлангани тасвирланган видеотасвир тарқалган эди.

Қотилликни аёлнинг эри содир қилган. Эркакнинг айтишича, хотини ижтимоий тармоқларда эркаклар билан ёзишган ва енгил ҳаёт кечирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан бўлган суҳбатда эркак ҳаракатлари сабабини айтди. Унинг айтишича, хотини ижтимоий тармоқларда эркаклар билан ёзишган, бир неча марта огоҳлантирганига қарамай, енгил ҳаёт тарзини давом эттирган.

«Мен уларни Samsung дўкони олдида қўл ушлашган ҳолда кўрдим. Уларга қандай яқинлашганимни, қандай қилиб пичоқ урганимни билмайман. Дўкондан чиққанимда қўлим, кийимларим қон эди, шундагина нима бўлганини англадим»- деган эркак.

Маълум бўлишича, қотил эркак ва унинг вафот этган аёли уч фарзанднинг ота-онаси бўлишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.