Урганчда 8 киши «Кобальт» ҳайдовчисини пичоқлаб кетди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Урганчда 8 нафар шахс «Кобальт»  ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса юзасидан баёнот берди. 

Айтилишича, видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш»  эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига «қамоққа олиш» ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Оҳангарондаги аянчли воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.