Андижондаги ҳайвонот боғида айиқ ишчини тишлаб олгани акс этган видео эълон қилинди

Улашиш:

Андижон вилоятидаги ҳайвонот боғида айиққа овқат бераётган боғ ишчиси айиқ ҳужуми сабаб вафот этганди. Ҳайвонот боғида раҳбари Азиз Бадалов воқеа тафсилотларини айтиб берди.

Унинг таъкидлашича, ҳайвонот боғида техник хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинади. Ходимлар билан ҳар куни ҳайвонлар билан мулоқот қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунингдек, уларнинг соғлиғи ва руҳий ҳолати ҳам назорат қилинади.

«Айиқ боқувчи А.Г. 2021 йил июнь ойидан бери шу ерда ишлаб келган. Қафасдаги биринчи эшик очилиб, ичкарига кирилади. Айиқ алоҳида бўлмага ўтганда ходим унинг жойини тозалаб олиши керак. Лекин бу сафар гўшт олиб келганда айиққа бермасдан қафасга кириб борган.

У гўштни ташлаб чиқиб кетмасдан шу ерда тураверган. Шунда айиқ орқасидан чиқиб келган. Аввалига унга ҳужум қилмаган. Ходим ҳайвоннинг ёнидан ўтаётганда ваҳимага тушган. Уни соат 4-5 ларда қутқариб олдик», дейди Андижон ҳайвонот боғи раҳбари Азиз Бадалов.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Хўжаобод тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан дастлабки ҳаракатлар олиб борилмоқда. Иш бўйича тегишли экспертиза тайинланиб, мутахассислар жалб қилинган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.