ИИББ: Ўзбекистонда қўлга олинган экстремистлар жангариларга тақлид қилиб, “тартибсиз соқол” ўстириб юришган

ИИББ: Ўзбекистонда қўлга олинган экстремистлар жангариларга тақлид қилиб, “тартибсиз соқол” ўстириб юришган

Йил бошидан буён Ўзбекистонда террорчилик ташкилотлари билан алоқадор 14 гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилган, 250 дан зиёд экстремистлар қўлга олинган. Қизиғи шундаки, ҳибсга олинганлар Суриядаги жангариларга тақлид қилиб, "тартибсиз соқол" ўстириб юришган. Бу ҳақда ИИББ  хабар бермоқда.

"Шуниси эътиборга лойиқки, гуруҳларга алоқадор шахсларни олиб келиш ва ҳибсга олишни ташкил қилиш пайтида улар террористик тузилмалар тарафдорларига хос бўлган қиёфага тақлид қилиб, тартибсиз соқол ўстириб юргани кўзга ташланади", - деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

“Бироқ, миллий "блогосфера"нинг айрим вакиллари рейтингларини ошириш ва "жанжалли" хабарларини тарқатиш орқали обуначилар сонини кўпайтириш учун террористик ва экстремистик тузилмалар вакилларига қарши курашаётган ҳуқуқ-тартибот идораларининг қонуний ҳаракатларини "имонлилар" га қарши асоссиз ҳужумлар сифатида талқин қилишмоқда”, -дея қўшимча қилмоқда ИИББ.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг таъкидлашича, аниқланган экстремистик ва террористик гуруҳларнинг жиноий фаолиятига чек қўйиш билан боғлиқ барча тезкор ва тергов чоралари прокуратура назорати остида амалдаги қонунчиликка мувофиқ   бажарилмоқда.

Шу билан бирга, ҳибсга олинган экстремистларнинг баъзилари жамоат жойларида ва республиканинг маъмурий бинолари яқинида қўпорувчилик ҳаракатларини уюштиришни режалаштиришган. Уларнинг ёнидан қўлбола портловчи қурилмаларнинг айрим таркибий қисмлари топилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда вақти-вақти билан медиа можаролари учраб турмоқда. Уларда   фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини   рейдлар ўтказиш ва   кишиларни ИИБга   олиб бориб, соқолларини олишга мажбур   қилаётганликда айблашади.