Тошкент вилоятида шафқатсиз қотиллик ва талончилик учун қидирилаётган шахс қўлга олинган

Улашиш:

 Тошкент вилоятида 2020 йилдан буён шафқатсиз қотиллик ва талончилик учун қидирилаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ  хабар бермоқда. 

"23 ноябрь куни Ўртачирчиқ туманида ҳуқуқ-тартибот ходимлари бир йил давомида қидирувда бўлган эркакни қўлга олишди", - дея   маълум қилмоқда ИИВ.

Маълум бўлишича, 28 ёшли фуқаро Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (талончилик), шунингдек, 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) "в, д, ж, н, о, п" бандлари бўйича жиноят содир этган.

Эркак 15 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 2020 йил сентябридан буён Қашқадарё вилояти ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қидирувда бўлган.

Ҳибсга олиш пайтида жиноятчи ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмаган ва уларга фаол қаршилик кўрсатиб, қочишга ҳаракат қилган. Айни пайтда у ҳибсга олинган ва у жазога тортилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.