Тошкент йўлларида талончилик қилган уч овлон қўлга олинган

Улашиш:

Тошкент йўлларида талончилик қилган уч овлон қўлга олинган

Тошкент йўлларида талончилик қилган уч овлон қўлга олинган. Эркаклар ўзларини тасодифий йўловчи сифатида кўрсатиб, машинага ўтирган навбатдаги мижознинг нарсаларини олиб қочишган. 

 Жиноятчилар – 20 ёшли Элмурод, 32 ёшли Нурбек ва илгари судланган 25 ёшли Ахрор Сергели туманида мазкур жиноятчи содир этиб юришган.   Йигитлар ўзларича “гениал” режани ишлаб чиқишган, яъни гўёки бир-бировларини танимайдиган тасодифий йўловчи сифатида ҳаракат қилишган.

Туман йўлларидан бирида машина тўхтатаётган эркакни кўриб қолиб, тўхташган. Ҳеч нарсадан гумон қилмаган йўловчи машинага минган.

Сўнгра, олд ўриндиқда ўтирган йигит шеригидан телефонини сўраган. Иккинчи йигит олдиндан келишилганидек, телефонида пули йўқлигини айтган. Шунда, ҳеч нарсадан хабари бўлмаган янги йўловчи ўз телефонини узатган.

“Йўловчи телефонини Нурбекка бергач, мен машинани тўхтатишни сўрадим ва йўловчидан мени ўтказиб юборишни илтимос қилдим. У машинадан чиқиши биланоқ, мен эшикни ёпдим ва биз кетдик”, - деди ушланганлардан бири.

Бироқ, уч овлоннинг қилмиши узоққа бормади. Ярим соат ўтгач, уларни ЙПХ ходимлари тўхтатишган. Жиноятчилар қочмоқчи бўлишган, бироқ тезда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 169 моддаси (талончилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноятчилар ҳибсга олинган, тергов материаллари эса судга юборилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.