Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган

Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган

Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган. Жами жиноятчи 42 миллион сўмдан ортиқ маҳсулот олиб чиқишга улгурган. Бу ҳақда ИИББ  хабар бермоқда.

“1 декабрь куни дўкон эгаси Чилонзор тумани ИИБ ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, 16 октябрдан 30 ноябргача 42.3 миллион сўмдан ортиқ сариёғ брикетлари йўқолганини маълум қилган”, - дея хабар бермоқда ИИББ.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида   33 ёшли Яшнар исмли харидор қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши очилган. Тергов давом этмоқда.