Тошкентда 14 ва 15 ёшли ўсмирлар Spark’даги пулни тунаб кетишди

Улашиш:

Тошкентда 14 ва 15 ёшли икки ўсмир Spark’даги пулни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 25 август куни икки нафар ўсмирлар Олмазор тумани Хушҳаво кўчасида қолдирилган Spark’нинг эшигини очиб, ичидан автомобиль эгасига тегишли 120 минг сўм пулни ўғирлаб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи  — 14 ёшли М.Г. ва 15 ёшли Н.Й.лар қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.