Тошкентда тўрт киши банкоматдаги 396 миллион сўмни ўғирлади

Тошкентда тўрт киши банкоматдаги 396 миллион сўмни ўғирлади

Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар банкларнинг бирининг банкоматини очганлар.

Сўнгра ундан ичида 396.300.000 сўм бўлган 3 та қутини олиб кетишган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 25 ёшли Aбдусамад A., 28 ёшли Муроджон A., 26 ёшли Улуғбек A. ва 25 ёшли Музаффар М.лар қўлга олиндилар. Тергов давом этмоқда.