Вояга етмаган ёшларни турли ёт ғоялар ва бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун Жиззахда қандай ишлар амалга оширилмоқда

Вояга етмаган ёшларни турли ёт ғоялар ва бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун Жиззахда қандай ишлар амалга оширилмоқда

Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг  жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, вилоят ДХХ маъсул ходими, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлар ҳалқ таълими бўлимлари раҳбарлари ва вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари идоралараро комиссиларининг маъсул котиблари иштирокида вояга етмаган ёшларни турли ёт ғоялар ва бузғунчи кучлар таъсирига тушишни олдини олиш мақсадида  кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 100 нафарга яқин фуқароларимиз, яъни 40 нафар ота-оналар ҳамда мажбурий таълимга жалб қилиниши лозим бўлган 60 нафардан ошиқ вояга етмаган ёшларимиз турли алдов йўллари билан ҳужжатларни расмийлаштириш орқали диний таълим олиш мақсадида Миср Араб Республикасига чиқиб кетганлиги танқидга олиниб, Ўзбекистон Республикасида охирги пайтларда таълимга берилаётган эътибор ва ёшлар келажагимиз сифатида уларга яратилаётган шарт-шароитларни аҳоли ўртасида, айниқса умумтаълим мактабларида  ва мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган ўқувчи ва ёшларимизнинг ота-оналарига, маҳалладаги маъсул ходимларга, Ички ишлар ҳамда таълим муассасаси маъсулларини жалб қилган холда тушунтириш, чет элга билиб ва билмай, келажак тақдирини ўйламай чиқиб кетган ўқувчи ёшларимизни қайтариш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида суҳбатлашиб олиниб, йиғилишда иштирок этган маъсулларга тегишли кўрсатма, тавсия ва топшириқлар берилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати