19 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик хатлов жараёнида ундирилди

19 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик хатлов жараёнида ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.05.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Ш ҳисобидан ундирувчи Ш.С. фойдасига 19.376.023 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 12.05.2021 йил куни бюронинг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга ижро учун юборилган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорнинг мол-мулкларини хатлаш мақсадида қарздорнинг яшаш хонадонига борилиб мол-мулкларини хатлаш жараёнида қарздор томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган 19.376.023 сўм пул маблағлари тўлиқ тўланиб ижро ҳужжатини ижроси амалда таминланди.

Хусниддин Мелиев - Давлат ижрочиси