Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда

Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда

Жиззахда аҳолининг узумчиликдан даромад топиши учун янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят 4-сектор ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида маҳаллаларда Андижон тажрибаси асосида воиш усулида узум етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Қисқа муддатда қатор туманларда металл конструкциясидан ихчам ва баланд қилиб воишлар ўрнатилди. Ғаллаорол туманидаги “Кўкгумбаз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Исломобод” маҳалласида ҳам 980 метр узунликда воиш усулида узум етиштириш ишлари январь ойида бошланган эди. 

Бу хайрли ишни туман ҳокимлиги, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла аҳолиси бирдек қўллаб-қувватлаб ҳашар ишларига ўзлари ҳам бош-қош бўлдилар. Таъкидланишича, бу ерда 1 минг 100 дона “Ризамат” навли узум парваришланмоқда.  Келгусида ушбу кўчатлар мевага киргач йилига камида 50 тоннадан зиёд узум етиштирилади. 

Айни пайтда Маданият маҳалласидаги “Қонглиобод” кўчасида ҳам қарийб 330 метрлик воишлар ўрнатиб бўлинди. Агробанкнинг Ғаллаорол филиали томонидан ажратилган 136 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига,  17 та хонадон олдида 15 донадан 255 дона узум кўчатлари экилди.

Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 4 августдаги хизмат йиғилишида белгиланган топшириққа биноан Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани мисолида ҳар бир тумандаги 4-сектор худудидаги камида 3-4 минг аҳолиси мавжуд биттадан маҳаллада вайш усулида узум етиштиришни ташкил этиш юзасидан берилган топшириқ асосида амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бундан ташқари Бахмал, Пахтакор, Зомин, Фориш, Мирзачўл, Ш.Рашидов туманлари ҳамда  Жиззах шаҳридаги 11 та маҳаллаларда Андижон усулида узум етиштиришга киришилган.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0


Flag Counter