» » Жиззахда ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саккизинчи сессиясида қандай масалалар кўрилди?

Жиззахда ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саккизинчи сессиясида қандай масалалар кўрилди?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг саккизинчи сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 8-сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Актам Ҳаитов, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 8 та масалани кўриб чиқдилар. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Дастлаб, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Норқўзиевнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан вилоят аҳлига мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Жиззах вилояти бўйича "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Раджапов ва Жиззах вилоятида ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” бўйича жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Жўрақуловлар ҳисобот беришди.

Шундан сўнг, сессия кун тартибиди Жиззах вилоятидаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2020 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Ғозибековнинг Вилоятда янги ташкил этиладиган ва тугатиладиган кичик саноат зоналари ҳамда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

Шунингдек, сессияда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Актам Ҳаитов ўтказилган йиғилиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билириб ўтди.

             
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР