«Ўзбекистон раҳбариятининг қарорини олқишлаймиз» – Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баёнот берди

«Ўзбекистон раҳбариятининг қарорини олқишлаймиз» – Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баёнот берди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда рўй берган сўнгги ҳодисалар юзасидан баёнот берди.

«Ўзбекистан – қардош давлат, Қозоғистоннинг ишончли иттифоқчиси, стратегик ҳамкоридир. Шу сабабли Қозоғистонда қўшни дўст мамлакатдаги ҳодисалар хавотир билан қарши олинди. Биз Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ўрнатиш бўйича қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Биродар Ўзбекистонда муҳим сиёсий ҳодиса – Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум арафасида тинчлик ва осойишталик ҳукм суришига ишончимиз комил», – дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Қозоғистон томони Ўзбекистон билан имзоланган Абадий дўстлик (1998) ҳамда Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги (2013) шартномалар, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги (2021) декларацияга содиқ қолади.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter