» » Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди

Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

 Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)да қийноққа солинган маҳкум Ф.Хидиров вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Мазкур хабар ортидан «Xabar.uz» дарҳол Бош прокуратура билан боғланди ва маҳкама матбуот хизмати ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошлаб юборилганини билдириб, расмий баёнот берилиши кутилаётганини маълум қилганди.

Бироз муқаддам эълон қилинган расмий баёнотга кўра, аниқланишича, маҳкум Хидиров Фаррух Анварович 2020 йил 03 июнь куни Навоий вилоятида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясидан даволаниш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонасига келтирилиб, сил касалликлар бўлинмасига даволаниш учун жойлаштирилган.  

Қайд этилишича, 2020 йил 18 июнь куни соат 05:45да шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Маҳкум Ф.Хидиров 27.11.1975 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган. Муқаддам тўрт маротаба судланган.

Сўнгги, яъни 5-маротаба 18.10.2010 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Шифокорларнинг берган тиббий хулосасига кўра, марҳум маҳкум Ф.Хидиров иккала ўпка яллиғланган сили, сурункали вирусли гепатит (С), ўпка юрак етишмовчилиги ҳамда бошқа бир қатор инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган касалликларга чалинган бўлиб, уларнинг аксарияти унинг саломатлигига бирмунча аввалроқ жиддий салбий таъсир ўтказиб юборган.

Хусусан, унинг шифохонада вафотига юқорида кўрсатиб ўтилган инсон ҳаёти учун ўта хавфли касалликларнинг сурункали кучайиши оқибатида юзага келган асоратлар сабаб бўлган.

Маҳкум Ф.Хидировнинг ўлими ҳолати юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, унинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 26.06.2020 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

«Ўз навбатида, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланганлигини, шунингдек ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари қаторида мажбуриятларини ҳам тўлиқ англаб етиши лозимлигини билдириб ўтамиз», дейилади Бош прокуратура баёнотида.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР