Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Саломатлик
  3. Жигарни яхшиловчи ва ортиқча вазндан халос қилувчи маҳсулот маълум қилинди

Жигарни яхшиловчи ва ортиқча вазндан халос қилувчи маҳсулот маълум қилинди

Cана : 17-12-2018   /   Саломатлик   /   кўрилди: 137
Жанубий кореялик олимлар қора (ёввойи) гуруч ортиқча вазнга қарши курашда ёрдам бериши ва семиришнинг олдини олиши ҳақидаги хулосага келишди. Бу ҳақда Food News порталига таяниб Kun.uz маълум қилди

Илмий гуруҳ ортиқча вазнга эга тажриба сичқонларида тадқиқот ўтказди. Тажриба давомида сичқонларга қора гуруч берилган.

Аниқланишича, ушбу гуручни истеъмол қилиш жигарда ва ёғ тўқималарида липидлар (ёғлар) тўпланиши ва холестерин даражасини камайтиради. Шу тариқа, қора гуруч юқори калорияли озиқ-овқат истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини бартараф этишга ёрдам беради ва ортиқча вазн тўплаш тезлигини камайтиради.

Олимларнинг таъкидлашича, қора гуручда оқ гуручга нисбатан кўпроқ миқдорда антиоксидантлар, оқсил, клетчатка (бириктирувчи тўқима) ва кам миқдорда шакар бор. Бундан ташқари, қора гуручнинг гликемик индекси (қондаги шакар миқдорига таъсири) 42,3ни, оқ гуручники эса 64ни ташкил қилади. Буларнинг барчаси қора гуручни соғлиқ учун безарар ҳолда очлик ҳиссини узоқ вақт қондиришга имкон берувчи парҳез маҳсулот қилади. 

Қора гуручнинг илмий номи сув цицанияси бўлиб, бошоқли ўсимликлар оиласига киради. Соддароқ айтадиган бўлсак, у 1,5-3 метргача баландликка етадиган ботқоқ ўсимлиги бўлиб, оддий гуручнинг яқин турдоши ҳисобланади.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!