"Шу кунларга ҳам етиб келдик, афсус...". Алишер Қодиров ЛГБТ ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Улашиш:

Ўзбекистон “Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ЛГБТ ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғурурсиз, шарафсиз ҳаётни ўлимдек кўрган миллатнинг эркаклари ичида ҳам эркакликдан маҳрум сўтаклар борлигини исботладингиз...

Тошкентда бесоқолбозларнинг провакацион митингини ўтказишга ҳаракатлар бўлаяпди. Бу провакацияга алданиб, эътироз учун йиғилганларнинг бир қанчаси суриштирувлар учун ушланган. Тартиббузарларга тегишли чора кўрилиши аниқ, лекин масала бошқа томонда... Оддийгина митинг ҳақида гап кетмаяпди. Бу миллат қадриятлари ва жамиятнинг фундаментал устунларига майда-майда, лекин йирик ниятлар билан урилаётган зарбадир. 

Бу ҳолат Жиноят кодексининг 120-моддасини янада кучайтиришга эҳтиёж борлигини яққол кўрсатди. 

Модда бесоқолбозлик, ЛГБТ ғояларини ҳар қандай шаклда тарғиб қилишни таъқиқлаши керак. Албатта, жазо жуда юмшоқ. Бу модда санкциялари мажбурий даволаш, озодликдан маҳрум этиш, мамлакат фуқаролигини бекор қилиш, мамлакатдан бадарға қилишгача кўзда тутиши керак. 

Ўзбекистон халқи сиздеклар билан бир давлатда яшашни истамаса буни қонунда акс этиши кераклиги жуда ҳам табиий ҳолат. 

Террорчилардек ғурурсизларнинг ҳам миллати бўлмайди! 

СИЗЛАРНИ РАД ЭТАМИЗ! 

Ўзбекистон сиздеклар яшай олмайдиган юрт бўлиши учун ҳамма нарсани қиламиз. 

МИЛЛАТИМИЗГА ОҚ БЎЛИНГ, ШАРАФСИЗЛАР!" 

дея ўз сўзларини якунлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.