Рекламаларда ҳаёсизлик ва порнография бемалол бўлиб қолди — партия раиси

Улашиш:

“Миллий тикланиш” ДП раҳбари рекламаларда  давлат тили оёқости қилинаётгани етмаганидек, унда ҳаёсизлик ва порнография элементлари борлигини кескин танқид қилди.

“Биз Европа эмасмиз! Рекламада давлат тили оёқости қилингани етмагандек ҳаёсизлик ва порнография элементлари ҳам бемалол бўлиб қолди”, - деб ёзади депутат Алишер Қодиров.

“Буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин эмас! Рекламанинг мазмуни ва шакли тубдан қайта кўриб чиқилиши керак”, - таъкидлайди у.


Унинг маълум қилишича, “Миллий тикланиш” партияси “Реклама тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда кўриб чиқишни бошлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.