» » Мирзачўл туманида 387 млн. сўм пулларни ўзлаштирган банк ходими қамоққа олинди

Мирзачўл туманида 387 млн. сўм пулларни ўзлаштирган банк ходими қамоққа олинди

Фуқаро А.Дадаев (исм шарифлар ўзгартирилган) АТ “Халқ банки” Мирзачўл филиалида ишлаган даври мобайнида турмуш ўртоғи Т.Соатова номига “Нурли Истиқбол” МЧЖ ташкил қилиб, МЧЖни ишончнома орқали ўзи бошқариб келиб, Мирзачўл тумани, Тошкент ҚФЙда яшовчи фуқаро В.Давлетова 04.04.2019 йилда Миллий банк Мирзачўл тумани филиали томонидан 20 млн. сўм кредит олаётганлигини билиб, кредит маблағини қўлга киритиш мақсадида ажратилган 20 млн. сўм кредит маблағини “Нурли Истиқбол” МЧЖ ҳисоб рақамига тушириб олишга эришиб, эвазига маҳсулот етказиб бермасдан кредит маблағларини ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Ўз жиноий ҳаракатларини А.Дадаев шу зайлда давом эттириб, Г.Инагамовнинг 29 млн. сўм, Р.Барноеванинг 10 млн сўм, У.Салиевнинг 112 млн. сўм, Б.Инагамовнинг 38 млн. сўм, К.Олимовнинг 80 млн. сўм ва бошқа фуқароларнинг жами бўлиб 387 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан 2019 йил 27 декабрь куни А.Дадаев ўзининг юқоридаги такроран фирибгарликда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан гумонланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Мақсуд Райимов -

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси                                                         

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
14:53
Жиззах вилоятида 200 гектарлик гольф комплекси қурилмоқда
12:49
“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими фуқаролар мурожаатларини ҳал этмоқдами?
12:29
Бахмал тумани ҳокимлиги “Аросатда қолган йўл” сарловҳаси остидаги хабарга ойдинлик киритди
12:11
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизматининг баёноти (Видео)
11:35
Жиззах: Депутатга овоз берганлар бугун уни топа олмаяпти
11:23
Маҳкумга нисбатан озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди
11:03
Халқ қабулхонаси: Зафарободда 2 ойда 37 та мурожаат ижобий ечим топди
10:25
РШТЁИМ Жиззах филиали Шошилинч педиатрия бўлимининг аянчли ҳолати акс этган видео тарқалди
10:15
Бештасидан учтаси жиноятчи. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари ҳақида
10:09
Маъмурий назорат қоидасини бузган муқаддам судланган шахс яна озодликдан маҳрум қилинди
10:02
Cолиқчилар ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ фактуралар афзаллиги тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР