Банк ходими фирибгар бўлиб чиқди

Улашиш:

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида яшовчи1989 й.т., фуқаро А.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 8.300.000 сўм пулларини ечиб олганлигини ва айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгар Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидаги тижорат банкларидан бирида менежер лавозимида ишловчи 1995 й.т., А.Б. эканлиги аниқланган.

А.Б. ўз мансабидан фойдаланиб, фуқаро А.Ж.нинг банк картаси бошқарувини қўлга киритган ва ўзлаштирилган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

А.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.