Унутилган картадан 11 млн сўмни ким ечиб олгани маълум бўлди

Улашиш:

Бухоро вилоятининг Когон туманида истиқомат қилувчи А.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Арзга кўра, у ўз номига расмийлаштирилган банк картасини йўқотиб қўйган, шу куннинг ўзида банк картасидан 11 242 000 сўм пул номаълум шахс томонидан ечиб олинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулни ечиб олган шахс аниқланган — у шу туманда яшовчи С.М. (1994 й.т.) бўлиб чиқди.

Маълум бўлишича, жабрланувчи дорихонада харидни амалга ошириб, картасини унутиб қолдирган, банк картаси пин-код рақамини эслаб қолган С.М. эса фурсатни бой бермай картадаги пулларни ўзлаштириб олган.

С.М.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди, дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.