Телеграмдаги савдо қимматга тушди

Улашиш:

Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Т.Д. ички ишларга ариза билан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, у телеграм мессенжеридаги «Ayollar kiyimlari turkiya» номли канал администратори – ўзига номаълум фойдаланувчи билан мулоқотга киришади.

Ўзини «Фарангиз» деб таништирган шахсга кўйлак харид қилиш ниятида эканини айтади. «Фарангиз» бунинг учун унга банк картаси маълумотлари ҳамда телефон рақамига келган СМС хабарни тақдим этишини сўрайди. «Қармоққа илинган» жабрланувчи ўзига тегишли банк картаси ва телефон рақамига келган СМС маълумотларини телеграм мессенжери орқали тақдим этади. Оқибатда эса банк картасида бўлган жами 9.000.000 сўм миқдоридаги пуллари ечиб олинади.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Т.Д.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Қарши шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. Ж.Ж. эканлиги аниқланган.

Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ушбу турдаги жиноят учун жазо оғирлаштирилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.