Қумқўрғонлик аёл ўзгаларнинг кредит пулларини ўзлаштирганлиги маълум бўлди

Улашиш:

Қумқўрғон туманида 2021 йил 13 сентябр куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг «Уяс» маҳалласида яшовчи, Х.Хайит ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил июльʼ ойида, тикув тсехи ташкил қилиш мақсадида, Акционерлик тижорат банкларнинг биридан 18.000.000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида кредит олиб ушбу пулларни, Қумқўрғон туманида яшовчи, хусусий корхона раҳбари Х.Дилфуз унга 6 дона тикув машиналари этказиб беришни ваъда бериб, юқоридаги хусусий корхонага ушбу пулларни тушириб олиб тикув машинаси олиб бермасдан пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган. 

Шунингдек Х.Дилфуз шу маҳаллада яшовчи, Х.Абдуқодирнинг номига чиққан 18.000.000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдоридаги кредит пулларини ўзининг хусусий корхонасига ўтказиб олиб пулларини ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 13 сентябр куни Х.Дилфузга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.