» » PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

Sensor Tower таҳлил компанияси яқинда смартфон эгалари энг кўп пул сарфлаган мобил ўйин ва иловаларнинг рейтингини берган эди. Энди эса у сердаромадлик бўйича етакчи ўйин ҳақида айрим маълумотларни ошкор этди.

Оммабоп онлайн шутер – PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг смартфонларга мўлжалланган PUBG Mobile талқини чиққанига икки йилдан сал ошиқроқ вақт бўлди. Шу муддат ичида у ишлаб чиқувчиларга нақ 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад келтирди!

PUBG Mobile жорий йилнинг ўтган биринчи ярмидагина 1,3 миллиард долларлик фойда берган. Sensor Tower ҳисоботига кўра, у кўп фойдаланувчили мобил ўйинлар бозорида, шунингдек, Battle Royale жанри бўйича етакчилик қилмоқда.

Ушбу қизиқарли ўйинни дунё бўйлаб 734 миллион мартадан ошиқ юклаб олишган. Юклаб олишларнинг энг кўпи – 24 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади. Хитой бу борада 16,7 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда бўлса, учинчи ўринни 6,4 фоизлик улуш билан АҚШ эгаллаган.

PUBG Mobile келтирган даромадларнинг ярмидан кўпи – 52 фоизи хитойлик геймерлардан тушган. Иккинчи ўринда АҚШлик мобил ўйин ишқибозлари турибди – 14 фоиз. Ушбу ўйинга сарфланган пулларнинг 3,6 фоизи эса японларга тўғри келади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР