2020 йилнинг энг машҳур мобил дастурлари рейтинги эълон қилинди

Улашиш:

App Annie компанияси таҳлилчилари 2020 йилнинг энг машҳур мобил дастурлари рейтингини эълон қилди, деб хабар беради TechCrunch.
Рўйхат бир нечта йўналишга бўлинган: юклаб олиниши, фойдаланувчилар томонидан сарфланган маблағлар, шунингдек, аудиториянинг фаоллиги бўйича.

2020 йилда iOS ва Android қурилмалари учун энг кўп юклаб олинган мобил дастур — TikTok. App Annie’нинг прогнозига кўра, 2021 йилда сервиснинг фаол фойдаланувчилари сони миллиарддан ошади.

Шунингдек, энг кўп юклаб олинган дастурлар қаторидан Facebook, WhatsApp, Zoom ва Instagram ҳам ўрин олган.

Скриншот: App Annie
Фойдаланувчилар ўз пулларини асосан Tinder танишув дастурига сарфлаган бўлса, Facebook аудиторияси энг фаол деб топилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.