TikTok мангуга блокланди

Улашиш:

Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар ичида TikTok ижтимоий тармоғи ҳам бор. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Econimic Times нашри хабарларига таяниб «Даракчи» ёзмоқда.

Ҳиндистон Ахборот технология вазирлиги Хитой дастурлари хавфсизлиги агентлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида ўтган ҳафта хабар берган эди. Натижада мамлакат ҳукумати 59 та Хитой дастурини доимий равишда блоклади.

Ҳиндистонда 2020 йилнинг 2 сентябр куни ҳам 118 дан ортиқ онлайн платформа ва дастурлар блокланган эди. Ушбу дастурлар орасида онлайн савдо дўкони АлиЕхпресс ҳам бор эди.

Шунингдек, Хитойнинг машҳур дастурлари саналган PUBG Mobile, Snack Video, Cam Card, WeWorkChina ва  WeDate дастурлари ҳам ҳиндистонликлар учун ҳукумат томонидан ёпилган платформалардир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.