Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жаннатни орзу қилган манқуртлар

Жаннатни орзу қилган манқуртлар

Cана : 17-04-2019   /   Жамият, Мақолалар   /   кўрилди: 117

    Сўнгги йилларда интернет тармоқлари орқали «сохта уламо»ларнинг бузғунчи фатволарини тарқатиш ҳолатлари кўпайди. Шундай ёлғончи фатволардан бири "жиҳод никоҳи" ҳақидадир. Унга кўра, Яқин Шарқ мамлакатларида халифалик давлатини ва исломий ҳукмларни жорий этиш йўлида «жиҳод» қилаётган эркакларнинг жинсий эҳтиёжини қондириш учун уларга ўзини бағишлашга, яъни «жиҳод никоҳи»га тайёр аёл-қизлар жалб этилади.

Мазкур ибора 2013 йилдан, аёл-қизлар диний экстремистик оқимлар аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ғарбий лагерларга келиб қўшилишлари билан бошланди. Бундай ҳаракат илк бор «Ал-қоида» гуруҳи жангарилари томонидан, Тунис ҳарбийлари билан юзага келган тўқнашув даврида жорий этилди.

Исломни ниқоб қилиб фаолият юритаётган диний экстремистик ташкилотлар, сохта салафийлар турли шаклдаги ташвиқотлар билан илмсиз, содда хотин-қизларни домига тортишга уринади. Уларга руҳий таъсир ўтказиб, муқаддас урушда ўзини қурбон қилганлар «олий мукофот»га сазовор бўлиши ҳақида сафсаталар тарқатади.

Таассуфки, айрим адашганлар бунга дин йўлида хизмат, «муқаддас уруш»га қўшилган ҳисса деб қарайди. Оиласи, фарзандлари, ҳатто қонуний эрларидан воз кечиб, шу жараёнга кириб кетаётган аёллар бор.

Аксарият ҳолларда ушбу сохта фатволарга, алдовларга учиб «ҳижрат» йўлига кирганлар уларни олдинда нима кутаётганини тасаввур ҳам қилолмайди. Одатда ҳарбий лагерларда бундай аёлларга жорияларга қилинадиган муносабат кўрсатилади. Жангарилар гуруҳидаги бирор жувон айни бир эркакнинг танмаҳрами бўлиб қолмайди. «Эри» ҳалок бўлса, яна бошқа жангарига никоҳлаб қўйилади ёки дунёдан ўтган "жуфти" билан тезроқ "жаннатда кўришиш" ниятида ўз ўлимига рози бўлади ва "шаҳид белбоғи"ни боғлайди. Аёлнинг ҳатто, бирданига бир неча «мужоҳид"га никоҳланишига изн берилади. Мазкур лагерларда туғилган болалар отаси кимлигини аниқ билмай, онасидан эрта айрилиб, вояга етади. Гўдаклигидан уларнинг онгига, жисму жонига фақат уруш, жангарилик руҳи сингдирилади. Мутахассислар фикрича, террор оламида аёлларнинг иштироки айнан шу лим” учун ворис - фарзандлар дунёга келтириш билан боғлиқдир.

Бу нопок кимсалар жирканч қилмишларини хаспўшлаш учун Қуръони карим оятларини ўз қора мақсадларига мослаб таъвил этишдан ҳам тоймайди. Улар оятлар маъносини бузиб, жинояткорона хатти-ҳаракатларига дастак қилмоқдалар. Оятлар тафсирини ўрганар эканмиз, диний экстремистик оқимлар вакилларининг "жиҳод никоҳи"ни ҳалол деб иддао қилишлари мутлақо ножоиз экани маълум бўлади. Бинобарин, ҳанафий мазҳаби бўйича никоҳ ўлган пайтда маҳр тўғрисида бирор гaп айтилмаса ҳам, урф-одатда жорий бўлган миқдордаги маҳр ўз-ўзидан эрнинг зиммасига тушади. Бордию, маҳр миқдори белгиланса, эр ўша миқдордаги маҳрни адо этиши лозим. Бошқа мазҳабларда никоҳ ўқилган пайтда маҳр миқдори белгилаш шарт қилиб қўйилган. Усиз никоҳ ножоиз ҳисобланади.

Ислом таълимотига кўра, ҳаёт яратганнинг инсонга берган энг буюк неъматидир. Ана шу неъматни поймол қилиб, бошкаларнинг умрига зомин бўлиш ҳам, ўзини муқаррар ўлимга маҳкум этиш ҳам энг оғир гуноҳлардан саналади. Қуръони каримда бундай дейилади: «Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳни ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қуйгай».

Ўйлаб кўрайлик, минглаб бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритиб, диндошларига қарши қурол кўтарган жангари ғояларга далда бўламан деб "ҳижрат қилган"', оиласи, Ватанига ҳиёнат қилиш эвазига қай бир нокаснинг "кўнглини ранжитган" аёллар мукофотга лойиқмикин ёки исноду маломатгами?. Бундай бузғунчи ҳаракатларга, жангу жадалларга аралашиш жоҳиллик, илдизининг ўзгинасидир.

Қуръони карим ва Пайғамбаримиз ҳадисларида аёл ва эркакларнинг бурчу ҳуқуқлари, уларнинг жамият ва оиладаги ўрин аниқ белгилаб берилган, ўзаро муносабатлари тартибга солинган, оила, ота-оналик улуғланган.

Шундай экан, азиз юртдошлар, ёшлар тарбиясида, айниқса, хотин-қизларимиз тарбиясида ҳамиша хушёру огоҳ бўлайлик. Муқаддас динимиз таълимотини бузиб кўрсатишга уринаётган ғаламис ғоялар тарғиботчиларининг найранг ва алдовларига чув тушиб қолмаслик ва бунинг оқибатида ўзларининг гулдай умрларини жаҳаннамга айлантириб қўймаслик хусусида тарғибот-ташвиқот тадбирларини бир зум бўлсада сусайтирмайлик.

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!