Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Жасур Умиров безорилиги учун суд қилинди ва 15 суткага қамалди

Жасур Умиров безорилиги учун суд қилинди ва 15 суткага қамалди

Cана : 26-04-2019   /   Жамият   /   кўрилди: 810

Ўзбекистонлик қўшиқчи Жасур Умиров ўз танишига таҳдид қилгани учун суд қилинди ва унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, Жасур Умиров 2018 йилнинг 18 ноябрь куни тунги соат 03:00ларда маст ҳолатда Ҳ.Қ.нинг хонадонига ўзининг «Каптива» русумли автомашинасида (давлат рақами 01 P 288 AB) борган. Шахсий адовати бўлгани боис унинг дарвозасига бир неча марта автомашинасининг олди қисми билан урган. Дарвозага шикаст етказган, жабрланувчини ҳақоратлаган ва қўлидаги пичоқ билан қўрқитган.

«24 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туман маъмурий суди томонидан 1986 йил Самарқанд вилоятида туғилган Жасур Умировга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик моддаси доирасида суд иши кўриб чиқилди», манба маълумотида.

Судда Жасур Умиров айбига тўлиқ иқрор бўлган - ростдан ҳам ўзи билан олиб юрадиган пичоғи билан танишини қўрқитиб ҳақоратлаганини тан олган. Сабаб сифатида ўзи ёқтирган «Шамсия» исмли қизни унга турмушга беришмаётганини кўрсатган. Лекин қилган ишидан афсусдалигини билдириб, суддан енгиллик сўраган.

Суд эстрада юлдузи Жасур Умировни МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди. Унга 15 (ўн беш) суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Жорий йилнинг 26 апрель санасида Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан кейинги босқич судида унинг иши кўриб чиқилди ва қарор ўзгаришсиз қолдирилди.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!