Бир гуруҳ санъаткорлар “Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида Мирзачўлда бўлди (фото)

"Халқ билан бўл” лойиҳаси доирасида "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ходимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроиловлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

Тадбир Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида "Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассасанинг эсдалик совғалари топширилди. Меҳмонлар ҳудудда олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг ҳаёти билан яқиндан танишишди. Маҳаллий аҳолига санъаткорлар томонидан концерт дастури тақдим этилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад - вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини уюштириш ва бу орқали уларга аъло кайфият улашишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз: "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси "Халқ билан бўл” лойиҳасининг биринчи манзили Сурхондарё вилоятига бир гуруҳ санъат усталари ташрифи билан бошланган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига