Туркиянинг Зонгулдак шаҳрида яшовчи 22 ёшли Акин Туркўғли севган қизининг ота-онаси ортиқча вазни туфайли уларнинг турмуш қуришига рухсат бермагани учун 212 килога озди. Бу ҳақда Haberler хабар берди.
Акин Туркўғли 7 ёшидан бошлаб жуда кўп овқатлана бошлагани, ўзини ҳеч тўхтата олмагани ва сўнгги 15 йил ичида 296 килограммга семирганини айтади. У семиз ва оғирлиги сабаб кўчага чиқолмаган. Ҳаётдан совий бошлаган.
Акин саккиз йилдан бери бир қизни севган. Унга уйланиш ниятини айтганда, қизнинг оиласи уни хоҳламаган. Қизнинг дўстлари Акинга семизлигидан нафрат билан қараган. Шундан сўнг Туркўғли қизнинг битирув оқшомига костюм шимда боришни ният қилган.
Фото: Haberler
Акин ҳар куни тоғ ёнбағрида 25 километр йўл юради. У юрган ҳолида ишларини ҳал қилади. Туркўғли машинаси бор эканлигини, аммо 6 ойдан бери уни ҳайдамаётганлигини айтади. Ҳар куни ярим пиёла шўрва ва кўп-кўп сув ичади.
Акин севган қизи билан айрилгандан сўнг битирув оқшомига бормаган. Аммо ҳозир у костюм кия бошлаган. Унинг вазни 296 килограммдан 84 килограммга тушган. Акин янги ҳаётидан ва соғломлигидан жуда хурсанд.
«Бундан кейин ҳам худди шундай яшашда давом этаман. Иншааллоҳ, келажакда мени севадиган одам билан учрашаман. Озмоқчи бўлганларга тавсиям: кўпроқ пиёда юринг ва кўп сув ичинг», – дейди Акин Туркўғли.
Улашиш: