Кулгу жамоасидаги қизга беҳаё суратларини тарқатиш билан таҳдид қилишди

Улашиш:

Тошкентдаги нуфузли университетлардан бирининг магистратура босқичида таҳсил оладиган 26 ёшли йигит машҳур кулгу жамоаси иштирокчиси бўлган қизнинг расмларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул ундирмоқчи бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди биносида судланувчига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Судланувчи бир қиз билан танишиб қолади. Унинг сочиққа ўралган ҳолдаги фотосуратини қўлга киритиб, уни ўзида сақлаб юради. Бир йил ўтгач, қизнинг фотосуратини интернет орқали бошқа аёл кишининг яланғоч ҳолатда тушган суратлари билан монтаж қилади. Сўнг «instagram» ижтимоий тармоғи орқали аккаунт очиб, унда ўзи томонидан тайёрланган аёлнинг яланғоч ҳолатда тушган фотосуратларини юклайди.

Бу фотосуратларни қизнинг иш фаолиятини олиб борувчи кулгу жамоасига ва «youtube»га тарқатиш билан қўрқитади. Мазкур фотосуратларни интернетда тарқатмаслик эвазига, товламачилик йўли билан қиздан 1.500 АҚШ доллар талаб қилади.

Қиз мазкур ҳолат юзасидан ИИВга ариза билан мурожаат қилган. Шу куни ИИВ ЖҚББ К ва ИЖҚКБ тезкор ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида судланувчининг таниши далилий ашё билан ушланган ҳамда пулларни судланувчининг илтимоси асосида олгани ҳақида баён қилган.

Судда судланувчи айбига иқрор бўлди...

Судланувчи ЖК 165-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. ЖК 165-моддасининг 1-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.