Жиззахда сув нархи нега қиммат: Иқтисодий асослар ва ҳудудий тафовутлар таҳлили
Жиззах вилоятида ичимлик суви ва оқава сув хизматлари учун янги тарифлар белгиланиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, аҳоли учун ичимлик суви нархининг 1 куб метри учун 4 500 сўм этиб белгилангани вилоятни республика миқёсида энг юқори тарифли ҳудудлардан бирига айлантирди. Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланган мазкур қарор соҳадаги модернизация ишлари..