Анжелина Жоли Брэд Питтни жисмоний зўравонликда айблади

Улашиш:

Анжелина Жоли собиқ эри Брэд Питт томонидан бир неча бор жисмоний таҳқирлангани ва зўравонлик кўрганини расман ошкор қилди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар бермоқда.

Брэд Питтга нисбатан бундай айблов Лос-Анжелес Олий судига Жоли томонидан тақдим этилган аризада қайд этилган. Унга кўра, 2008 йилдан бери собиқ эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланган Chateau Miraval вино заводининг сотилишига қаршилик билдирилган эди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ажрашиш қарорига келгач, Анжелина дастлаб ўз улушини россиялик тадбиркор Юрий Шефлерга эмас, балки актёрга сотиш ниятида бўлган. Бироқ унинг собиқ эри Жолидан маълумотларни ошкор қилмаслик бўйича шартнома имзолашни талаб қилган ва шу боис келишув амалга ошмаган.

Маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишув Жоли ва фарзандларига нисбатан Брэд Питтнинг шафқатсиз муносабати ҳақида суддан ташқарида сўзлашни тақиқлар эди.

"Машҳурлар оиласида жисмоний зўравонлик 2016 йил сентябрь ойида Франциядан Лос-Анжелесга учиш даврида юз берган воқеадан аввалроқ бошланган. Ўша куни самолёт бортида актёр болаларига қўл кўтарган эди. Шундан сўнг Анжелина Жоли дарҳол уни тарк этди", — дейилади аризада.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2016 йилда ажрим учун ариза берган. Шундан сўнг актриса оилавий зўравонлик ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилган.

Самолётдаги жанжал пайтида Питт болалардан бирини бўғган, иккинчисининг юзига тарсаки тортган, хотинининг бошидан ушлаб силкитган, сўнг хотини ва болаларига пиво ва вино қолдиқларини сепиб юборган. Федерал қидирув бюроси мазкур воқеа устида текширувлар олиб борди, аммо жиноий иш қўзғатмади.

Ажрашиш жараёни 2023 йилнинг августида ўз якунига етди, аммо шундан кейин ҳам томонлар бир-бирини айблашда давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.