» » Мен ердаги жаннатни расмда акс эттиришим мумкин, лекин ҳукуматга хушомад қила олмайман. Таниқли рассом Inkuzart ўз асарлари ҳақида сўзлаб берди

Мен ердаги жаннатни расмда акс эттиришим мумкин, лекин ҳукуматга хушомад қила олмайман. Таниқли рассом Inkuzart ўз асарлари ҳақида сўзлаб берди

Яқинда таниқли пойтахтлик рассом Inkuzart Ўзбекистон автосаноатининг монополиясига бағишланган граффитини яратди. Бу расм ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди.   Афсуски, икки кун ҳам ўтмай, бу   расм пойтахт ҳокимлиги томонидан йўқ қилинди.

Лекин санъатни йўқотиб бўлмайди, халқнинг хотирасидан   кетмайди. Қолаверса, Интернетни девор каби оқлаб   қўйишнинг иложи йўқ. Бу ҳақда Inkuzart ўзи нима фикрда эканлигини билиш учун унга бир нечта савол билан мурожаат қилиб кўрдик.

 Сизнинг асарларингиз ҳуқуқбузарлик эканлигини тушунасизми? Сиз ҳукумат билан онгли равишда низога бораяпсиз. Бу муаммога эътиборни қаратиш йўлими?

– Стрит арт – бу озодлик. Мен ердаги жаннатни расмда акс эттиришим мумкин, лекин ҳукуматга хушомад қила олмайман. Кўчадаги деворда расм чизиш ноқонунийдир, лекин халқ нидоси менинг қўрқувимдан устун туради.

Мен қонунга итоаткор фуқароман. Менинг танқидий расмларим асосланган ва яхшиликка йўғрилган, зеро танқидсиз ривожланиш бўлмайди. Расмларим нафақат танқидга, балким мотивация ва миллий ғурурга қаратилган.

– Ижод учун сюжетларни қаердан оласиз?

– Мен ўз Ватанимни севаман. Бошқа давлатларга нисбатан Ўзбекистон том маънода жаннат. Мени кишилар илҳомлантиради.

– Ўз ишларингиз учун жойни қандай топасиз? Қайси пайтда ижод қиласиз? Наҳотки бунга ҳеч ким эътибор бермаса?

– Ғоя пайдо бўлиши биланоқ, жой излайман ва тундан эрталабгача расм чизаман. Айрим пайтда тунда ёнимга биров келиши мумкин, лекин ҳамма хурсанд бўлади. Милиция ходимлари ҳам келиб туради. Улар ҳам ҳар хил муносабатда бўлади. Айримлари мақтаса, бошқалари бўлимга олиб кетмоқчи бўлади.

– Асарларингиз пойтахт ҳокимлиги томонидан атайин ўчириб ташланаётгани ҳақида нима дейсиз?

– Ўчириб ташланаётганидан албатта афсусланаман, лекин тўғри қабул қилишга ҳаракат қиламан. Расмни ўчириш билан ҳақиқатни яшириб бўлмайди.

– Юзингизни қачон ошкор қиласиз?

– Ҳеч қачон)

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР