» » Ғаллаороллик уруш фахрийси Отабой Амонов 100 ёшга тўлди. Унга Президент совғаси топширилди

Ғаллаороллик уруш фахрийси Отабой Амонов 100 ёшга тўлди. Унга Президент совғаси топширилди

Ғаллаороллик Отабой Амонов ўрта мактабни тугатар-тугатмас қўлига қурол олди. 1942-1949 йилларда Украина фронтида, Венгрия, Польша, Руминия давлатларида кечган урушда қатнашди. Фидокорлиги ва урушда кўрсатган жасорати учун Ватанимизнинг юксак мукофотлари “Шон-шараф” медали ва “Иккинчи жаҳон урурши қатнашчиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Урушдан сўнг қарийб 36 йил Ғаллаорол тумани сув хўжалигида оддий ишчи ходим бўлиб фаолият юритди. Умр йўлдоши Ойзода момо билан 66 йил бирга яшаб,  8 нафар фарзандни вояга етказди. Бугунги кунда фахр ва файз билан 60 нафар набира, 100дан ортиқ эвара ва 2 нафар чевара ардоғида яшаб келмоқда. Ҳозирда фарзандларининг барчаси халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилиб, эл корига яраб келмоқда.

Куни кеча 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги байрами муносабати билан Ғаллаорол туманида туғилиб, умри давомида ватан тинчлиги, ободлиги, халқ осойишталиги йўлида меҳнат қилиб, халқимиз қалбидан меҳр қозонган, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Отабой ота Амоновнинг 100 ёшлик юбилейига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ғаллаорол туманининг муҳташам “Оқсарой” тўйлар мажмуасида ўтказилган байрам тадбирида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, Ғаллаорол туманидаги меҳнат фаҳрийлари, кекса нуронийлар Отабой Амоновнинг яқин инсонлари, зиёлилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

 

Жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Отабой Амановнинг 100 ёшлик юбилейи муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев фахрий отахонга самимий тилакларини билдирди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг совғаларини тантанали равишда топширди.

 

Шундан сўнг, вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Ташпулатов  уруш ва меҳнат фахрийсига юбилей муносабати билан эсдалик совғаларини топширди.

 

Иккинчи жахон уруши қатнашчисининг 100 ёшли юбилейига бағишланган байрам тадбирида ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
10:08
Сирдарёда 17 ёшли қиз молхонада ўзини осиб қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР