» » Яқинлашиб қолган инсульт ёки тромбозни қандай аниқлаш мумкин?

Яқинлашиб қолган инсульт ёки тромбозни қандай аниқлаш мумкин?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Холестерин миқдорини мунтазам назорат қилиш юрак касалликлари ва қон томирлари тиқилиб қолиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Юқори холестерин даражаси одатда ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди ва аксарият ҳолларда фавқулодда вазиятлардагина бунга эътибор беришади, деб ёзади Daily Expess.

Организмдаги юқори холестериннинг энг кам маълум бўлган икки белгиси — бу бошнинг орқа қисмида, энсада тез-тез бош оғриғи ва қўл ёки оёқлардаги оғриқ. Medicover Hospitals клиникаси шифокорларининг фикрига кўра, бош оғриғи бош атрофидаги қон томирларининг тиқилиб қолишидан келиб чиқади:

«Бу қон томирлари холестерин моддалари билан тиқилиб қолганда содир бўлади. Aгар бу тўхтатилмаса, қон томирлари ёрилиб, инсультни келтириб чиқариши мумкин».


Шунингдек, холестерин тўпланиши оёқ ва қўллардаги қон томирларини тўсиб қўйиши ва вақти-вақти билан оғриқ ёки санчиқ ҳиссига сабаб бўлиши мумкин. Бу холестерин миқдори ҳалокатли даражада юқори эканлигидан далолат беради.

«Яхши холестерин» деб номланувчиси юқори зичликдаги липопротеин бўлгани учун шундай аталади. Улар қон томир деворларидан холестеринни йўқотиб, томирларни «тозалайди».


Ёмон холестерин эса томирлар деворларида тўпланиб, тиқин ҳосил қилиши, атеросклероз, тромбоз келтириб чиқариши, қон томирлари, юрак хуружларини қўзғатиши мумкин. Холестерин миқдорини аниқлашнинг ягона усули — қон таҳлили.

Британия юрак фонди (BHF) юқори холестериннинг олдини олиш учун тўйинган ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотлар: пирог, қовурилган таомлар, колбаса ва ёғли гўшт, сариёғдан сақланиш кераклигини айтди.


Бунинг ўрнига Ўрта ер денгизи услубидаги парҳезга амал қилиш, яъни дон, мева-сабзавот ва балиқни кўпроқ, гўштни эса камроқ истеъмол қилиш керак.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР