Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик буғдой истеъмолчиси бўлди

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик буғдой истеъмолчиси бўлди

USDA таҳлилчиларига кўра, 2022—2023 йилларда Ўзбекистонда ички буғдой истеъмоли ҳажми 8,5 млн тоннага етиши мумкин. Бу ҳақда «Апк Информ» хабар берди.

Бу аввалги мавсумга нисбатан деярли 1 фоиз юқори ва Марказий Осиёда буғдойнинг асосий истеъмолчилари орасида энг катта кўрсаткичдир.

Хусусан, Ўзбекистонда 2022—2023 йилларда маҳаллий буғдой истеъмолининг прогноз қилинган ҳажми Афғонистон учун шу даврга нисбатан қарийб 8 фоизга юқори бўлиб, ички дон истеъмоли 7,9 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Шунингдек, янги мавсумда Ўзбекистон бўйича прогноз кўрсаткичи Қозоғистоннинг ички истеъмоли (6,2 млн тонна)дан деярли 37 фоизга юқори. Қозоғистон анъанавий равишда ҳам буғдой, ҳам буғдой унини экспорт қилувчи давлат ҳисобланади.

2022—2023 йилларда Қозоғистондан буғдой ва ун экспорти дон эквивалентида 8,0 млн тоннага етиши мумкин, Ўзбекистондан экспорт прогнози эса атиги 1,5 млн тоннани ташкил этади.

Шунга кўра, агар кейинги мавсумда Ўзбекистон ва Афғонистон ғалла етиштириш режалаштирилган буғдой истеъмолининг 78 ва 57 фоизини таъминлай олса, Қозоғистонда ички истеъмол кутилаётган ялпи ғалла ҳосилининг атиги 48 фоизини ташкил қилади.

Аввалроқ Украинадан бошқа давлатларда ҳам ғалла йиғим-терими таҳдид остида қолгани ҳақида хабар берилган эди.