Зооҳимоячилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасини текширишни сўрамоқда. У ерда итлар сўйилаётган бўлиши мумкин

Зооҳимоячилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасини текширишни сўрамоқда. У ерда итлар сўйилаётган бўлиши мумкин

Ўзбекистон, Тошкент – Sangzor.uz. Зооҳимоячилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасини текширишни сўрамоқда. У ерда итлар сўйилаётган бўлиши мумкин.  

2022 йил 11 январь куни “Mehr va Oqibat” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти директори   номига Келес саноат зонасида ишлайдиган фуқародан ариза келиб тушган. У ўз корхонаси ёнида жойлашган чўчқа фермасида итнинг шафқатиз ўлдирилганига гувоҳ бўлган.  

2021 йилнинг февраль ойида биз бу чўчқа фермаси ҳақида ёзган эдик. Яқин атрофда яшовчи аҳолининг тасдиқлашича, ферма ҳудудидан жониворларнинг чийиллаши эшитилиб туради, ҳудудда ҳар доим ёқимсиз ҳид сезилади, корхона ходимлари эса бу ерда итлар ўлдирилишини яширмайди ҳам.

Кейинчалик чўчқа фермаси сотувга қўйилган, аммо аризачининг айтишига кўра, у ерга итларнинг олиб келиниши ва сўйилиши давом этмоқда. Фуқаронинг сўзларига кўра, бу фермадан итларнинг овози эшитилиб туради.   

11 январь куни у ўз итлари билан сайр қилаётганда яна темир панжара ортида ўтирган итларнинг чийиллаши ва йиғлашини эшитиб қолган. Аризачи "102"га қўнғироқ қилиб, милицияни чақирган. Туман ички ишлар бўлими эса бунга жавобан иш очмаслигини билдирган.

Mehr va Oqibat раҳбарияти ИИВга мурожаат йўллаб, юзага келган вазиятни қонун доирасида кўриб чиқишни сўраган.