Нукусда дайди итларнинг болага ҳужум қилгани ҳақидаги миш-мишлар инкор қилинди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар ёлғон хабар тарқатишмоқда, унда Нукусда дайди итларнинг болага ҳужум қилгани айтилган. Ҳукумат мазкур хабарни инкор қилган.  

“Ижтимоий тармоқлар ва Телеграм мессенжерида Нукусда гўёки қутурган дайди итлар болага ҳужум қилгани ва унга жиддий шикаст етказгани акс этган видеолавҳа тарқатилмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди”, - дея хабар бермоқда ҳукуматнинг фейк хабарларни инкор этиш бўйича AntiFake.uz. канали.

Таъкидлаш лозимки, мазкур фейк хабар ҳақиқатан ҳам дайди итларнинг ҳужумини акс этган видео билан тарқатилмоқда. Бироқ, ушбу видео жорий йилнинг бошида Малайзияда суратга олинган.

Фойдаланувчилариннг таъкидлашича, бу каби ёлғон хабар ортида шаҳарларда итларнинг йўқ қилинишидан манфаатдор бўлган кишилар турган бўлиши мумкин. Одатга йўқ қилиш тадбирлари ўта шафқатсизлик билан амалга оширилади ва зооҳимоячиларнинг норозилигига сабаб бўлади. Шу боис, жамоатчилик фикри учун замин тайёрлаш ва негатив фикрларни юмшатиш учун номаълум шахслар фейк хабарни тарқатиб, ҳайвонларнинг ўлдирилишини жамоатчилик маъқуллайди, деб ўйлашади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.