Ҳамма жой қонга бўялган бўлиб, ўнлаб итлар териси ётибди. Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган

Улашиш:

Ҳамма жой қонга бўялган бўлиб, ўнлаб итлар териси ётибди. Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган

Зооҳимоячилар Тошкент вилоятида итлар кушхонасини аниқлашган. Хабарларга кўра, ҳайвонларнинг бир қисми қутқарилган.

4 март куни ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича Mehr va Oqibat жамиятининг колл-марказига “Аҳмад Яссавий” хўжалиги ҳудудида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат қилингани ҳақидаги хабар келиб тушган. Унда айтилишича, уйлардан бирида “итлар ўта шафқатсиз шаклда ўлдирилаётган экан”.

Волонтёрлар кўрсатилган манзилга етиб бориб, 102га қўнғироқ қилишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари келгунига қадар, ичкаридан итларнинг даҳшатли овози эшитилган.

Mehr va Oqibat   вакиллари ИИБ вакиллари билан ичкарига киришганида қуйидаги манзарага гувоҳ бўлишган: ҳамма жой қонга бўялган, ўнлаб итларнинг териси ётибди. Териларни яшириш учун тупроқ билан кўмиб қўйишган. Уй эгасининг айтишича, бу ерда итларни ҳеч ким сўймаган эмиш.

Волонтёрлар қолган 35та ит ва 9та ит болаларини қутқаришган. 10та ит Гавчег бошпанасига юборилган, қолганларини Mehr қабул қилган.

Бу уйга итлар қандай бориб қолгани текширилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.