Такси ҳайдовчиси томонидан йўловчи аёлга қилинган тажовуз бўйича иш ёпилган. Гап далиллар етимшовчилигида экан

Такси ҳайдовчиси томонидан йўловчи аёлга қилинган тажовуз бўйича иш ёпилган. Гап далиллар етимшовчилигида экан

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари такси ҳайдовчиси томонидан йўловчи аёлга қилинган тажовуз бўйича далиллар етишмовчилиги боис ишни ёпишган. Бу ҳақда зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳаси хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2021 йилнинг 7 сентябрь куни инстаграмм фойдаланувчисининг ўз аккаунтида ёзишича, давлат рақами 10R 439RA бўлган автомобиль ҳайдовчиси унинг жағига урган. Бу хабардан сўнг ўша ҳайдовчи бошқа бир қизга тегажоқлиқ қилгани, орқасидан машина билан қувгани, бироқ қиз уйига киришга улгургани ҳақида маълум бўлган.

2022 йилнинг январь ойида дадиллар етишмовчилиги учун иш ёпилган. Қизнинг таъкидлашича, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятидан   норози бўлган.

“Югургандан чарчадим. Бир нарсани яхши англаб етдим – адолат учун тўлаш керак экан, вақт, куч ва сабр билан тўлаш лозим экан”, - деди у.

У бир неча маротаба терговчиларнинг ёнига борган, биров бунинг мутлақо фойдаси бўлмаган.

“Нима ҳам дердим? Айрим ишларда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳанузгача фақат қоғозда қолмоқда. Ўзбекистон қонунчилиги аёлларни тегажоқликдан ҳимоя қилмайди, бу каби ишлар эса “далиллар етишмовчлиги” учун   тергов идоралари томонидан кўриб чиқилмайди. Натижада хулқи бузуқ эркаклар ўзини янада эркинрон ҳис қилиб, жазосиз қолиб кетмоқда”, - дея қайд этмоқда NeMolchi.uz.

Шунингдек,   лойиҳа вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ бирор маротаба ҳам тегажоқлик учун жавобгарликни кучайтириш ва жиноят таркибига аниқлик киритиш таклифи билан чиқмаган.

“Эҳтимол, креслода ўтирган эркаклар буни муаммо деб билмас. Балким, такси ҳайдовчиларига қарата расмий мурожаат билан чиқиб, уларга кўпроқ эркинлик беришнинг вақти келгандир? Ахир асосийси- аёл танасида ҳеч қандай излар қолмаса бўлдида! Келинг, тегажоқлик учун расман рухсат берайлик, ахир бирибир бундай ишларни ҳеч ким кўриб чиқмаяптику. Шу боис, аёллар ёрдам учун сизга эмас, блогерлар ва ОАВ вакилларига мурожаат қилишмоқда. Зеро сиздан асло ёрдам кўришмаяпти. Бу каби ҳар қандай иш Ўзбекистонниг барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига нисбатан ишончсизликни тобора кучайтираверади”, - дея якун қилмоқда NeMolchi.uz.