Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Қарори Президент топшириғига зид бўлмаган

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Қарори Президент топшириғига зид бўлмаган

Бугун “davletovuz” номи остидаги телеграм каналда “31 март: Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади. 2 апрель: Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига хизмат автомашинаси харид қилиш учун қўшимча 128 млн 645 минг сўм маблағ ажратиш тўғрисида қарор чиқарилди”. Мазмунидаги бир томонлама ўрганилмаган хабар тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти қуйидагиларни маълум қилди.

Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига хизмат автомашинаси харид қилиш учун қўшимча 128 млн 645 минг сўм маблағ ажратиш тўғрисида қарор Президентимизнинг 2021 йил 25 мартдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-6195-сон Фармони, 2021 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-5038-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 366-сон қарорининг III-бандига асосан, 2022 йилнинг 26 март санасида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 34-сессиясига киритилиб, депуталар томонидан маъқулланган.

Қарорни 2022 йил 2 апрель куни чиқишига сабаб, https://e-qaror.gov.uz/oz/site/login электорон тизимига киритилиб, барча масъулларни келушивидан кейин имзолаб чиқарилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлаши тўғрисидаги топшириғлари 2022 йилнинг 31 март санасида “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари” юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган эди.