Нексия автомашинаси хатловга олинди

Нексия автомашинаси хатловга олинди

Юридик шахслар ўртасида юзага келган қарздорлик ундирувчи бўйича Прокуратура бюроси томонидан бир қанча ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жумладан, Жиззах туманлараро  иқтисодий судининг 19.12.2019 йил кунги суд буйруғига асосан қарздор “Отабек Алишер Строй” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “INCO CONSTRUCTION” МЧЖ фойдасига жами 345.421.590  сўм қарздорлик бўйича қарздорга тегишли бўлган NEXIA русумли давлат рақами 25 860 JAA автотранспорт воситаси қарздорлик  эвазига хатловга олинди.

 Шоҳжаҳон Муродов – Давлат ижрочиси