DataLife Engine > Жиззах янгиликлари / Солиқ хабарлари > 4-сектор раҳбари Форишнинг Дарбоза МФЙ аҳолиси билан учрашди

4-сектор раҳбари Форишнинг Дарбоза МФЙ аҳолиси билан учрашди

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Ташпулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари куни кеча Пахтакор туман аҳолиси билан очиқ мулоқат тарзда сайёр қабул ўтказилди.
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4- сектор раҳбари аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқатни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Пахтакор тумани Оқбулоқ қишлоқ йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Қишлоқдаги саноат техникумида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими масъуллари ва давлат идоралари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, тумандан келган мурожаатчилар иштирок этишди. Сектор раҳбари ишга муҳтож бўлган 2 нафар мурожаатчиларнинг ишга жойлаштириш ва уларни ишга қабул қилингани ҳақидаги буйруқларни шахсан ўзига тақдим қилди. 5 нафар фуқаронинг тадбиркор фаолиятини бошлаши учун имтиёзли банк кредити олиш борасидаги мурожаати ҳам қанотлантирилди. Уларга Халқ банки бошқарувчиси томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар топширди.Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсизларга “Субсидия” йўналиши бўйича Ўринов Азизбек Ойбек ўғлига ва Бозоров Диёр Абдусаттор ўғлига пайвандлаш ускунаси ва сув насос жиҳозлари билан берилди. Тумандаги ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларга иситиш печлари топширилди.
Сайёр қабул давомида аҳоли маҳалладаги йўлларни тузатиш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида мурожаат қилишди.Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, касалларнинг даволаниши учун моддий ёрдам, пенсия таъминоти, уй-жойни таъмирлашга ёрдам бериш бўйича мурожаатларнинг аксарияти жойида хал этилди.
Шунингдек 4- сектор раҳбари Фориш туманида 300 километр бўлган олис қишлоқлардан бири Дарбоза маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлди.

Ишчи гуруҳ ва тумандаги 4 та сектор рахбарлари иштирокида аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди.
Ушрашув давомида фуқаролардан 8 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг барчаси масъуллар томонидан назоратга олинди.
Сектор раҳбари ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга уйма- уй юриб, аҳоли муаммоларини жойида ўрганди. Баъзи муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Масалан Дарбоза маҳалла фуқаролар йиғинида 98 та оила, 35 та хўжалик бўлиб 313 нафар аҳоли истиқомад қилади. Маҳаллага ўрнатилган транспарматорнинг яроқсизлиги боис доим электр энергиядан ўзилиш муаммоси бор эди. 4-сектор раҳбарининг ташаббуси билан бу маҳаллага янги транспорматир ўрнатилмоқда.

Бундан ташқари аҳоли учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва газ балонлари етказилди. Бекзод Ташпулатов барча мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарларига муаммони ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олди.

Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0



Вернуться назад