Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи

Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи

Зомин туманида2089 та юридик шахслар фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 140 та корхонанинг 60 га яқин муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 50 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Зомин тумани давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий 5 ойида 100 дан ортиқ корхонадаги 350 яқин норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Шунингдек, тумандаги 178 нафар янги очилган тадбиркорлик субектларнинг жойига борган холда уларнинг муаммоларини ўрганиб бир қатор камчиликларни бартараф этишда кўмаклашилди. Бундан ташқари май ойи давомида 98 нафар тадбиркорни солиқ хисоботларини топширишда ва 10 нафар тадбиркорлик субектларнига қўшилган қиймат солиги тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишда хужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам берилди.
Зомин кичик саноат зонасида жойлашган “Версал Азизбек-Лазизбек” МЧЖда бўлиб имтиёзлари туғрисида тушунчалар берилди ва бир қатор камчиликларни бартараф қилишда кўмаклашилди. Солиқ ходимлари тумандаги тадбиркорлик субектларига муамоларни хал қилишда ва камчиликларини бартараф қилишда солиқчи тадбиркорга кўмакчи тамойили асосида ишларни олиб бормоқда.


Икром Мусурмонов - Зомин туман ДСИ бошлиғи вазифасини бажарувчи